...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент шаҳар ҳокимиятида йил сарҳисоб қилиниб, келгуси йиллар учун режалар тасдиқланмоқда


11:19, 29.12.2016 Жамият
 2 176

Айни дамда Тошкент шаҳар ҳокимиятида халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг йиғилиши ўтказилмоқда.

Тошкент шаҳар ҳокими қарорига мувофиқ, бугун, 29 декабрь куни соат 11.00 да халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг ўн саккизинчи сессияси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимияти Матбуот хизмати хабар бермоқда.     

Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилмоқда.

- Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг 2016 йил 9 ойлик ижроси ва 2017 йилга мўлжаллаган бюджети параметрлари лойиҳаси тўғрисида;
 
- Тошкент шаҳри бўйича 2017 йил учун маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари тўғрисида;
 
- Тошкент шаҳрини 2017-2024 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичлари прогноз дастурини тасдиқлаш тўғрисида;
 
- 2016 йил “Соғлом она ва бола йили” давлат дастурининг ижроси тўғрисида;
 
- “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижроси юзасидан Чилонзор тумани ҳокимининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан ҳисоботи тўғрисида;
 
- “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида;
 
- Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг Қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссиясининг фаолияти тўғрисида;
 
- Тошкент шаҳридаги баъзи географик объектлар номларини тартибга келтириш тўғрисида;
 
- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясига ёрдам берувчи халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ишчи гуруҳининг 2017 йилга мўлжалланган иш режасини тасдиқлаш тўғрисида;

- Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ва доимий комиссияларининг 2017 йилга мўлжалланган иш режасини тасдиқлаш тўғрисида ва бошқа масалалар.

Теглар:Тошкент шаҳар ҳокимияти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар