...
МЕНЮ
ONLINE TV

Алишер Султонов шифохонада! Унинг аҳволи қандай?


19:48, 20.08.2018 Жамият
 21 128

Унинг ҳолати тикланмоқда. Маълум қилишларича, у тез орада вазифасига қайтади.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповнинг кортежи Бекабод шаҳридан Тошкентга қайтаётган маҳал ЙТҲга учрагани, Бош вазир Арипов ва унинг ўринбосари Султонов шифохонага ётқизилгани ҳақида хабар берган эдик. Айни дамда уларнинг аҳволи яхши.
 
“Ўзбекнефтгаз” Бош вазир ўринбосари – “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Алишер Султоновнинг ҳолати ҳақида “Qalampir.uz”га хабар берилди. Маълум қилишларича, унинг ҳолати яхши, ортиқча хавф йўқ. Ҳукумат аъзоси шифокорлар назоратига олинган.
 
Тиббиёт ходимларининг таъкидлашича, Алишер Султоновда жиддий жароҳатлар йўқ. Унинг ҳолати тикланмоқда. Маълум қилишларича, у тез орада вазифасига қайтади.

Бош прокуратуранинг хабар беришича, ЙТҲ Тошкент вилоятида содир бўлган. Унда айтилишича, Бекобод туманига кетаётган Ҳукумат кортежи йўлига Деҳқонобод МФЙ яқинида Damas автомобили чиқиб кетган.

Теглар:Абдулла Арипов Алишер Султонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар