...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бош вазир Абдулла Арипов ўринбосари билан ЙТҲга учраб, шифохонага тушди


19:31, 20.08.2018 Жамият
 15 550

Кортежда Алишер Султоновнинг автомобили ҳам бўлган.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Бекободдан Тошкентга қайтаётганида йўл-транспорт ҳодисасига учраган. Бу ҳақдаги хабарлар ижтимоий тармоқлар орқали тарқалишни бошлагач, расмийлар томонидан рад этилди. Бироқ хабар рост бўлиб чиқди.
 
Бош вазир Абдулла Арипов ўз хизмат автомобилида бўлган. Қолаверса, Ҳукумат кортежида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Алишер Султоновнинг автомобили ҳам бўлган. ЙТҲ натижасида Абдулла Арипов ва Алишер Султонов тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган.

Теглар:Абдулла Арипов Алишер Султонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар