...
МЕНЮ
ONLINE TV

Актриса Бипаша Басу 30 апрель куни турмушга чиқмоқда


13:36, 08.04.2016 Кино
 4 803

Улар мухлисларидан дуо қилишларини сўрашмоқда

Ҳинд актрисаси 37 ёшли Бипаша Басу ва 34 ёшли актёр Каран Сингх Гроверлар узоқ вақтдан буён танишлар. Бипашанинг қўлида пайдо бўлган узук шоу-бизнес оламида шов-шувга сабаб бўлди. Шу узук Бипаша ва Сингх ўртасидаги муносабатлар ҳақида ОАВнинг турли тахминлари чоп этилиши сабаб бўлди. Бундай хабарларга қарши Бипаша “Бу гап-сўзлар билан бир неча йиллар давомида яшаяпман. Илтимос, сабрли бўлинглар, ахир, бу менинг ҳаётим. Агар мени яхши кўрсангиз, ҳурмат қилсангиз, илтимос, сабрли бўлинг”, – дея изоҳ берганди.

Бир неча кун аввал Болливуд актрисаси Бипаша Басу ва Каран Сингх Гровер ўрталаридаги муносабатларга ойдинлик киритган ҳолда турмуш қураётганлари ҳақида расман маълумот беришди. Тўйга таклиф қилинганлар рўйхати бўйича таклифномалар ўз эгаларига тарқатилган.

“Биз сизларга ҳаётимиздаги қувончли хабарни етказаётганимиздан мамнунмиз. 2016 йилнинг 30 апрель куни бўлиб ўтадиган тўйимиз баҳонасида ота-оналаримиз, яқинларимиз, дўстларимиз ва мухлисларимизни бизни қўллаб-қувватлаганлари учун миннатдорчилик билдириш истагидамиз. Тўй кичик доирада ўтказилади. Иккимиз янги ҳаётга қадам қўйиш арафасида туриб, сизнинг дуоларингиз ва тилакларингиз соясида  бахтли яшаш ниятидамиз”, – дейилади расмий хабарда.

Маълумот учун, Каран Сингх Гровер 1982 йилнинг 23 февралида Ҳиндистонда туғилган. Бипаша унинг учинчи турмуш ўртоғи саналади. Бундан аввал, у икки маротаба уйланган.

Бипаша Басу 1979 йилнинг 7 январида Нью-Дехлида таваллуд топган. У илк бор турмушга чиқмоқда.
Умида Якубова

Теглар:Кино Актриса Бипаша Басу Каран Сингх Гровер 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!