...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда трамвай ва Nexia иштирокида ЙТҲ юз берди


13:15, 08.04.2016 Технология
 4 229

Рельсдан чиқиб кетган трамвай Nexia’нинг “биқини”дан қучди.

Куни кеча Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов Тошкент шаҳрида трамвайлар ҳаракатини буткул тўхтатиш масаласига тўхтатилиб, бу транспорт воситаси автомобилларнинг йўлларда ҳаракатланишига жиддий таъсир кўрсатаётгани ҳақида гапирган эди. Бугун, 8 апрель куни Тошкентда айнан трамвай билан боғлиқ ЙТҲ қайд этилди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқлар орқали “Водители Ташкента” гуруҳи аъзолари хабар берди.

Ҳар доимгидек “пўлат чизиқлар” устида ҳаракатланиб келаётган 13-трамвай “Эски сарикул” кўчасига етганда, бирдан издан чиқдию трамвай йўлини кесиб ўтишга шайланаётган Nexia’нинг “биқини”дан қучди. Воқеага гувоҳлик қилганларни бу ҳолатни суратга ва видеога олишга ҳам улгуришди. Рельсидан чиқиб кетган трамвайни изга солиш учун дарҳол авария хизмати ходимлари етиб келишган. ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ. Жароҳатланганлар ҳақида аниқ маълумотлар мавжуд эмас.
 
Ижтимоий тармоқ аъзолари бу воқеани кулгига олиб, ЙТҲни трамвайларнинг ҳаракатни тўхтатишдан аввалги шўхлиги деб баҳолашмоқда.

Қизиқ, етказилган зарарни ким ўз гарданига оларкин?

Теглар:ЙТҲ 13-трамвай Nexia Водители Ташкента 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!