...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ажабо! Светлана Ортиқова мажбурий меҳнатга қарши комиссияга раҳбарлик қилади


20:31, 05.10.2017 Жамият
 9 836

Сенат томонидан маъқулланган қарорга биноан Фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш бўйича Парламент комиссияси ташкил этилди.

Ижтимоий тармоқларда, хусусан ўзбек ва рус тилларидаги хорижий нашрларда Ўзбекистондаги меҳнат қилиш ҳуқуқи, жумладан “мажбурий меҳнат” атамаси атрофида турли фикр-мулоҳазалар юритилаётганидан хабарингиз бор.

Жорий йилнинг 4 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 12-ялпи мажлиси йиғилишида сенаторлар муҳокамасига 8 та масала қўйилди.

Шулардан бири юқорида тилга олинган мавзуда, аниқроғи “Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига ва халқаро меҳнат стандартларига мувофиқ фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш тўғрисида” қарорининг муҳокамаси бўлди.

Сенат томонидан маъқулланган қарорга биноан Фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш бўйича Парламент комиссияси ташкил этилди. 

Мазкур янги парламент комиссиясига сенатор Светлана Ортиқова раҳбар этиб тайинланди.

Комиссия зиммасига фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш, мажбурий меҳнатдан фойдаланишни тақиқловчи Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномаларининг шартларини тўлиқ рўёбга чиқариш ва яна мазкур масалага бевосита тааллуқли бўлган фаолиятларни амалга ошириш вазифаси юклатилди. 

Ёдингизда бўлса, 7 июль куни “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Биз учун муҳим” ва Халқаро пресс-клуб ҳамкорлигида Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати аъзоларининг ярим йиллик фаолиятига бағишланган учрашуви ташкил этилган эди. Унда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилгандилар. Жавоблар эса...
 
Саволларга жавобларда асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг ўринбосари Светлана Ортиқова фаол бўлганди.
 
Журналистлардан бири “Ўзбекистондаги умумий ўрта таълим мактабларида фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг ободончилик ва дала ишларига мажбурий жалб этилиши тўғрими? Сенаторлар ва қонунчилик бунга қандай муносабат билдиради?”, деган савол билан мурожаат қилди. Ушбу саволга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси ўринбосари юқоридаги фикрга инкор мазмунида жавоб қайтарганди.
 
Шунда журналист Барчиной Жўраева: “Нафақат ўқитувчилар, шифокорлар, мактабгача таълим муассасалари ўқитувчилари кўча тозалагани чиқяпти. Буни ўзимиз ҳам кўряпмиз-ку”, деб саволни янада аниқроқ қўйганди.

Суҳбатни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг ўринбосари Светалана Ортиқова бўлиб, масалага нисбатан ўз муносабатини билдирди: “Масаланинг бошқа томони ҳам бор. Сиз билан биз яшайдиган ернинг юзини сиз билан биз тозаламасак, ташқаридан келган одам тозалаб берадими? Тошкентда чиқинди ташийдиган махсус автомобиллар тўлиб кетиб, чиқиндиларни ташишга улгура олмаяпти.Тозалаш ишларини ҳам кимдир қилиши керак-ку” деб фикр билдирганди. 
 
Бугун эса сенатор Светлана Ортиқова Фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш бўйича Парламент комиссияси раҳбари этиб тайинланди... 
Улуғ БЕК
 

Теглар:Сенаторлар муҳокамаси Парламент комиссияси Мажбурий меҳнат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Дилшод
16:12 06.10.2017

Яхши иш булмапти у киши сайланиб,бошка халкни уйлайдиган инсон булса яхши буларди


Шавкат
23:21 05.10.2017

Бундай дунёкараш билан, С. Ортикова сенатгача кандай етиб борган?


АФАНДИ
20:49 05.10.2017

СЕНАТДА ХАМ ХАЗИЛЛАШАДИГАН МАСХАРАБОЗЛАР БОР ЭКАНМИ? МУНОСИБИ ШУ БУ'ЛСА СЕНАТНИ ТАРКАТИШ КЕРАК ЖАНОБЛАР!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар