...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент вилоятида ўқитувчилар яна мажбурий шанбаликка олиб чиқилди


17:27, 06.08.2018 Жамият
 5 431

Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатлари ўз тасдиғини топган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан мамлакатда ўқитувчи ва шифокорларнинг мажбурий меҳнатга жалб этилиши билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйилганига анча бўлди. Бироқ, бу иллатнинг илдизига болта уриш осон кечаётгани йўқ.
 
Ижтимоий тармоқларда мактаб ўқитувчиларининг мажбуран шанбаликка олиб чиқилгани тасвирланган суратлар жойлаштирилди. Изоҳларда маълум қилинишича, Тошкент вилояти Янгийўл тумани 13-умумтаълим мактаби ўқитувчилари мактаб маъмурияти томонидан мактаб ҳудудида мажбурий меҳнатга жалб этилган.
 
Адлия вазирлигининг маълум қилишича, вазирликнинг масъул ходимлари томонидан мазкур ҳолатга аниқлик киритиш учун жойига чиқиб ўрганиш ўтказилди. Натижада ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатлари ўз тасдиғини топган.
 
Аниқланишича, жорий йилнинг 1 август куни мактаб ҳудудини ободонлаштириш ишларига 15 нафар педагог-ходим жалб этилган, деб ёзмоқда ЎзА.
 
Янгийўл туман адлия бўлими ходимлари жорий йилнинг 4 август куни 13-умумтаълим мактабида йиғилиш ўтказиб, унда барча педагог-ходимларга Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланган мажбурий меҳнатнинг олдини олиш ва унга тўлиқ барҳам бериш ва унинг асослари ҳақида тушунтиришлар бериб ўтилди.
 
Шунингдек, жорий йилнинг 6 август куни Янгийўл туман Халқ таълими бўлимига мактаб маъмуриятига нисбатан интизомий чоралар кўриш ҳақида тақдимнома киритилди.

Теглар:Мажбурий меҳнат Тошкент вилояти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар