...
МЕНЮ
ONLINE TV

Агар эртага Перу ютса, 16 ноябрь — перуликларга маош тўлиқ тўланадиган дам олиш куни!


13:18, 15.11.2017 Спорт
 2 641

Перу терма жамоаси эртага, Янги Зеландия билан муҳим ўйинда майдонга тушади. Тошкент вақти билан 07:15 да ўйинни кузатиб боринг...

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, кейинги йил Россияда футбол бўйича жаҳон чемпионатининг финал босқичига чиқиш учун ўтиш ўйинлари давом этмоқда. Ҳозирда 30 жамоа мундиалга йўлланма олишга улгуриб бўлди.
 
Бугун, 15 ноябрь куни Перу Меҳнат вазирлигининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида перулик фуқароларни хурсанд этадиган ахборот пайдо бўлди.
 
Унга кўра, Перу терма жамоаси ЖЧ–2018 мусобақасига йўлланмани қўлга киритадиган бўлса,  Перу Республикасида 16 ноябрь пайшанба куни дам олиш куни дея эълон қилинади.
 

 
Шунингдек, ишчиларнинг дам олиш кунидаги маоши тўлиқ тўлаб берилади.
 
Маълумот учун, Перу терма жамоаси қитъалараро ўтиш ўйинида Янги Зеландия терма жамоаси билан сафарда 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган.
 
Жавоб баҳси эса эртага, 16 ноябрь куни Тошкент вақти билан 07:15 да бошланади.
 
Маълумот учун, Перу терма жамоаси жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида бундан 35 йил илгари, аниқроғи 1982 йилда иштирок этган.
 
Бундан ташқари, бугун жаҳон чемпионатига борадиган 31-жамоанинг номи маълум бўлади. Муҳим йўлланма учун Австралия ҳамда Гондурас терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади. Ушбу жуфтликнинг биринчи ўйинида ҳам 0:0 ҳисобидаги дуранг қайд этилган.
 
Эслатиб ўтамиз, бугун Дания терма жамоаси Ирландияни сафар ўйинида йирик 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, йўлланмага эга бўлишганди.
 
Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида 32 та жамоа иштирок этади. Ҳозирча 30 жамоа ушбу нуфузли мусобақада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритиб бўлди.
 
Қолган гуруҳ босқичидаги ва плей-офф учрашувлари шу ой якунига қадар бўлиб ўтади ва барча — 32 жамоа рўйхати аниқ бўлади. Гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими 1 декабрь куни ўтказилади.
 
Қуйида ЖЧ–2018да иштирок этадиган жамоаларнинг тўлиқ рўйхати билан танишинг: Россия, Бразилия, Эрон, Япония, Мексика, Бельгия, Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Германия, Англия, Испания, Нигерия, Коста-Рика, Польша, Миср, Исландия, Сербия, Португалия, Франция, Уругвай, Аргентина, Колумбия, Панама, Сенегал, Тунис, Марокаш, Швейцария, Хорватия, Швеция, Дания.
 
ЖЧ–2018 финал босқичи 2018 йилнинг 14 июнь кунидан 15 июль кунига қадар Россиянинг 11 шаҳри: Москва, Санкт-Петербург, Казань, Сочи, Нижний Новгород, Самара, Калининград, Екатеринбург, Саранск, Волгоград ва Ростов на-Донудаги 12 та стадионда бўлиб ўтади.
 
Мусобақанинг амалдаги чемпионлари — Германия терма жамоаси мундиал йўлланмасига аввалроқ эга чиқишган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Перу терма жамоаси дам олиш куни меҳнат вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!