...
МЕНЮ
ONLINE TV

Афсонавий Карлос Альберто Торрес вафот этди


10:01, 26.10.2016 Спорт
 2 642

72 ёшли собиқ футболчи юрак ҳуружи туфайли оламдан ўтди.

Бугун, 26 октябрь куни 1970 йили Бразилия термаси таркибида Жаҳон чемпиони бўлган афсонавий футболчи Карлос Альберто Торрес 72 ёшида вафот этди, деб ёзади “Lenta.ru”.

Маълумотларга кўра, Карлос Альберто юрак ҳуружини бошдан кечирган.

1970 йили Бразилия ва Италия ўртасида кечган ўйинда, Карлос Альбертонинг жонбозлиги сабаб 4:1 ҳисобида бразилияликлар ғалаба қозонган эди.

Карлос Альберто профессионал фаолиятининг асосий қисмини Бразилиянинг “Сантос” клубида Пеле билан биргаликда ўтказган. Футболчи бу жамоада 445 ўйин ўтказиб, 40 та гол урган.

Карлос Альберто футболчилик фаолиятига якун ясагач, Бразилия футбол клубларида мураббийлик қилди. Ҳаётининг сўнгги йилларида эса телевидениеда спорт шарҳловчиси сифатида фаолият юритди.
Умида Якубова

Теглар:Карлос Альберто Торрес Бразилия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!