...
МЕНЮ
ONLINE TV

Афғонистонда юз берган авиаҳалокатда ўзбекистонлик учувчи ҳалок бўлди


10:53, 20.05.2016 Олам
 5 859

Авиаҳалокат вақтида самолёт бортида 9 киши бўлган, уларнинг икки нафари тирик қолган.

Жорий йилнинг 18 май куни Афғонистоннинг Гильменд вилоятида Silk Way Озарбайжон компаниясига тегишли юк ташувчи самолёт ҳалокатга учради, деб хабар қилади “1news.az”. Гарчи авиаҳалокат бир кун аввал содир бўлган бўлсада, бу ҳақдаги маълумотлар кеча, 19 май куни эълон қилинди.
 
Маълумотларга кўра, АН-12 самолёти Афғонистоннинг ички ҳудуди бўйлаб юк ташиш мақсадида Silk Way компаниясидан ижарага олинган. АН-12 самолёти Двайер аэропортидан самога кўтарилаётган вақтида бир қаноти билан учиш йўлагига урилиб кетган.
 
Фалокат вақтида самолёт бортида жами 9 нафар экипаж аъзолари бўлган. Уларнинг икки нафари тирик қолган ва улар Кандагардаги шифохонага юборилган.
 
Афсуски, авиаҳалокатда вафот этганлар орасида ўзбекистонлик учувчи, ҳаво кемаси капитани 1953 йилда туғилган Шайданов Рашид Раҳмонович ҳам бўлган. Ҳамюртимиздан ташқари лайнер ичида 3 нафар украиналик ва 5 нафар озарбайжонлик фуқаролар ҳам бўлгани айтилмоқда. Уларнинг барчаси техник ходимлардир.
 
Самолётнинг экипаж аъзолари:
1. Шайданов Рашид Раҳмонович, 1953 йилда туғилган, Ўзбекистон фуқароси, ҳаво кемаси капитани, учувчи.
2. Абдуллаев Алтай Оқтой ўғлу, 1971 йили туғилган, Озарбайжон фуқароси), иккинчи учувчи.
3. Асадуллаев Нозим Оружали ўғлу, 1968 йили туғилган, Озарбайжон фуқароси, навигатор.
4. Рзаев Надир Адигезал ўғлу, 1964 йили туғилган, Озарбайжон фуқароси, борт кузатувчиси.
5. Шахвердиев Фирдоуси Шир ўғлу, 1964 йили туғилган, Озарбайжон фуқароси радиооператор.
6. Зулфиев Озар Агакиши ўғлу, 1973 йили туғилган, Озарбайжон фуқароси, борт оператори.
7. Заднипрянец Руслан Владимирович, 1969 йили туғилган, Украина фуқароси, техник.
8. Ганжа Андрей Николаевич, 1955 йили туғилган, Украина фуқароси, техник.
9. Алиев Рамзи Мамудович, 1963 йили туғилган, Украина фуқароси, техник.
Маълумотларга кўра, техниклар Ганжа Андрей ва Алиев Рамзи авиаҳалокатда тирик қолган. Ҳозирча уларнинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда. 
Умида Якубова

Теглар:Афғонистон Ўзбекистонлик Авиаҳалокат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!