...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулазиз Комилов Памела Спратленни қабул қилди


17:53, 23.10.2017 Жамият
 1 931

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси билан истиқболдаги ташрифлар муҳокама қилинди.

Бугун, 23 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов АҚШ фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди.
 
ТИВ Матбуот хизмати хабарига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг сентябрь ойидаги Нью-Йорк шаҳрига ташрифи ва АҚШ ишбилармонлари билан учрашувлар доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни муҳокама қилинган.
 
Шунингдек, Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” юқори даражадаги халқаро конференцияда АҚШнинг нуфузли делегацияси иштирокининг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Абдулазиз Комилов Памела Леора Спратлен 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар