...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулазиз Комилов Евроиттифоққа янги давлатни қабул қилиш маросимида қатнашди


10:13, 18.07.2017 Олам
 2 513

Учрашув якунида Абдулазиз Комилов ва Свин Миксер қўшма матбуот конференцияда чиқиш қилдилар.

Кеча, 17 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Брюссель шаҳрида “Ўзбекистон – Европа Иттифоқи” Ҳамкорлик кенгашининг 13-йиғилишида иштирок этди.
 
Йиғилиш бошланишидан аввал Хорватия Республикасининг Европа Иттифоқига киргани муносабати билан Ўзбекистон Республикаси бир томондан ҳамда иккинчи томондан Европа ҳамжамиятлари ва унга аъзо давлатлар ўртасида шерикчиликни вужудга келтирувчи Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Битимнинг Баённомасини имзолаш маросими бўлиб ўтди.


 
Ўзбекистон номидан ҳужжатни Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов, Европа Иттифоқи номидан эса ЕИга раислик қилаётган Эстония Республикасининг Ташқи ишлар вазири Свен Миксер ҳамда Европа Иттифоқи Комиссиясининг Савдо бўйича Бош директорати бўлими раҳбари Петрос Сурмелис имзоладилар.
 
ТИВ Ахборот хизматининг хабар беришича, йиғилишда икки томон кун тартибидаги масалалар, аввал эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни батафсил кўриб чиқилди.
 
Томонлар узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли икки томонлама шаклдаги ва минтақалараро даражадаги кенг қамровли шерикчиликни ривожлантиришга тайёрликларини тасдиқладилар.
 
Ўзбекистон ва Евроиттифоқ терроризм, диний экстремизм, наркотик моддаларнинг тарқалиши ва уюшган жиноятчиликнинг бошқа кўринишларига қарши курашишда саъй-ҳаракатларни бирлаштиришдан манфаатдор экани қайд этилди.
 
Йиғилишда маданий-гуманитар ҳамкорликнинг истиқболлари ҳам муҳокама қилинди.
 
Учрашув якунида Абдулазиз Комилов ва Свин Миксер қўшма матбуот конференцияда чиқиш қилдилар.
Бобур Жалолов

Теглар:Абдулазиз Комилов Свин Миксер Ўзбекистон Европа Иттифоқи Хорватия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!