...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулазиз Комилов Эрон Ташқи ишлар вазири билан учрашди


11:50, 18.10.2017 Жамият
 1 564

Вазирлар томонлар учун аҳамиятга эга барча соҳаларда алоқаларни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга тайёрлигини тасдиқладилар.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси расмий ташриф билан Эрон Ислом Республикасига жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эдик.  Абдулазиз Комилов Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Жавад Зариф билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.


 
Вазирлар икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб жиҳатларини муҳокама қилдилар, халқаро ва минтақа сиёсати муаммолари юзасидан фикр алмашдилар.
 
Суҳбат чоғида икки мамлакат раҳбарларининг Ислом ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштироки доирасида 2017 йил 11 сентябрь куни Остона шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Эрон Президенти Ҳасан Руҳонийнинг учрашуви Ўзбекистон–Эрон мулоқоти фаоллашишига янги туртки берганлиги таъкидланди.
 
Вазирлар томонлар учун аҳамиятга эга барча соҳаларда алоқаларни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга тайёрлигини тасдиқладилар.
 
Учрашувда Ўзбекистон ва Эроннинг БМТ, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
 
Музокаралар якунида вазирлар томонидан Ўзбекистон ва Эрон ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2018–2019 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастурини имзоланди.

Теглар:Абдулазиз Комилов Ўзбекистон-Эрон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар