...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулазиз Камилов япониялик ҳамкасбига мактуб йўллади


12:30, 26.01.2017 Жамият
 2 263

Вазир мактуби сўнггида ҳамкасбига юксак ҳурмат ва эҳтиромини ифода этиб, уни табриклаган.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ўзбекистон ва Япония ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати Япония Ташқи ишлар вазири Фумио Кисидага табрик матубини йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Абдулазиз Камилов ўз мактубида ҳамкасбини самимий қутлаб, Ўзбекистон ва Япония ўртасида 2002 йилда қабул қилинган Дўстлик, стратегик шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги қўшма баёнот мамлакатлар ўртасида икки ва кўп томонлама муносабатларнинг барча жабҳалари бўйича очиқ ва самарали сиёсий мулоқот ўрнатилишида катта аҳамият касб этаётганини таъкидлаган.
 
“2015 йилнинг октябрь ойида Япония Бош вазири жаноб Синдзо Абэнинг Ўзбекистонга расмий ташрифининг муваффақиятли ўтиши Ўзбекистон-Япония муносабатларининг юқори даражада эканлигини яна бир бор кўрсатди ҳамда савдо-иқтисодий, молиявий-инвестицион, илмий-технологик ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни бундан буён ҳам ривожлантиришга янги суръат бахш этди”, дейди Камилов.
 
Абдулазиз Камилов мактубида Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги иқтисодиёт ва ижтимоий соҳани модернизация қилишда, ишлаб чиқариш қувватларини шакллантиришда, энергетика, инфратузилма, телекоммуникация ва бошқа йўналишларни ривожлантириш бўйича йирик лойиҳаларни амалга оширишда Япония томонидан кўрсатилаётган ёрдамни юқори баҳолаган.
 
Камиловга кўра, икки мамлакат ўртасидаги маданий-гуманитар соҳадаги алоқалар изчил ривожланмоқда ва мустаҳкамланмоқда. Ўзбекистон томони ҳамкорликни, айниқса, таълим, соғлиқни сақлаш ва туризм соҳаларида алоқаларни кенгайтиришга қизиқиш билдиради.
 
“Бугун қатъий ишонч билан айтиш мумкинки, Япония Ўзбекистоннинг синалган дўсти ва ишончли ҳамкорига айланди”, дейди Ташқи ишлар вазири.
 
Вазир мактуби сўнггида ҳамкасбига юксак ҳурмат ва эҳтиромини ифода этиб, Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги анъанавий дўстона муносабатлар ва стартегик шериклик икки мамлакат халқлари фаровонлиги йўлида бундан кейин ҳам ҳар томонлама ривожланишига умид билдирган.

Теглар:Ўзбекистон-Япония Абдулазиз Камилов Фумио Кисида 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар