...
МЕНЮ
ONLINE TV

1 февралдан Ўзбекистонда янги телеканал иш бошлаши кутилмоқда


12:05, 26.01.2017 Жамият
 9 957

Тасдиқланмаган маълумотларга қараганда, телеканал “Водий садоси” радиоси ҳамда “Artel”, “Imzo” ширкатлари раҳбарияти муассислигида ташкил этилган.

Аввалроқ, Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси раиси Фирдавс Абдухолиқовнинг айтганларига таянган ҳолда тез орада Ўзбекистонда 3 та янги телеканал иш бошлаши ҳақида хабар берган эдик.
 
“Футбол ТВ”, “Караван ТВ” ҳамда “Zo’r TV” деб ном олган телеканаллар аллақачон лицензия олиб бўлган. Маълумотларга қараганда, “Футбол ТВ” “UzReport” телеканали қошида, “Караван ТВ” эса “MY5” телеканали қошида ташкил этилмоқда.
 
Уч телеканал орасида биринчи бўлиб ўз ишини “Zo’r TV” бошлаши кутилмоқда. Анчадан буён теледастурларни суратга олиб келаётган телеканал эфирларини 1 февралдан бошлаш режалаштирилмоқда.
 
Тасдиқланмаган маълумотларга қараганда, телеканал “Водий садоси” радиоси ҳамда “Artel”, “Imzo” ширкатлари раҳбарияти муассислигида ташкил этилган.
 
Узунқулоқ гапларга қараганда, Ўзбекистонда бир вақтлар фаолияти тугатилган хусусий телеканаллар ва журналлар ходимлари, телебошловчилар ва журналистлар “Zo’r TV”га ишга қабул қилинган. Асосан кўнгилочар кўрсатувларни эфирга узатишни режаллаштирган телеканалнинг бош режиссёрлик вазифаси эса хонанда Жаҳонгир Позилжоновга ишониб топширилган. 

Теглар:Телеканал “Zo’r TV” 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар