...
МЕНЮ
ONLINE TV

94 ёшли кекса аёл марафонда иштирок этди


09:17, 08.06.2017 Бу қизиқ
 2 137

Харриэтт Томпсон умумий ҳисобда Сан-Диегода ташкил этилган 16 та хайрия марафонида иштирок этган.

94 ёшли америкалик онахон Харриэтт Томпсон югуриш марафонида иштирок этиб, ярим марафон масофасини забт
этган сайёрамиздаги энг кекса аёлга айланди. Бу ҳақда “The Washington Post” ёзмоқда.
 
Мусобақа 4 июнь куни Сан-Диегода ташкил этилган. Харриэтт Томпсон масофани 3 соат 42 дақиқа 56 сонияда босиб ўтди.
 
Маълумотларга кўра, Шимолий Каролинада яшовчи Томпсон хоним 1970 йилларда, яъни 50 ёшидан югуриш билан шуғулланишни бошлаган. У 1999 йилда илк бора марафонда иштирок этиб, ўз ёш тоифасида 1-ўринни қўлга киритган. Харриэтт Томпсон умумий ҳисобда Сан-Диегода ташкил этилган 16 та хайрия марафонида иштирок этган.
 
Айтиш керакки, кекса аёлнинг саломатлиги қониқарли даражада эмас. У 2 карра онкологик хасталикни бошдан кечирди. Шунингдек, аорта (қон томири) сиқилиши, доимий бош айланишидан азоб чекади. 1 йил аввал оёқларини операция ҳам қилдирди, аммо яна машғулотларга қатнашиб, югуриш мусобақасида ҳам иштирок эта олди.
Дурдона Расулова 

Теглар:Энг кекса марафончи Харриэтт Томпсон АҚШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!