...
МЕНЮ
ONLINE TV

9 февраль куни Ўзбекистон қорга бурканиши кутилмоқда


17:15, 08.02.2016 Жамият
 3 527

Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларидан ташқари республиканинг барча ҳудудларида қор ёғиши кутилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмат маркази эртага, 9 февраль куни Республикамизнинг баъзи ҳудудларида қор ёғишини маълум қилди.

Марказнинг хабар беришича, 9 февраль куни Тошкент шаҳри, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида ёмғир ёғиб қорга айланади. Ҳаво ҳарорати Тошкент шаҳрида кундузи ва кечқурун 3-5 даража, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кундузи ва кучқурун 2-7 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида ҳаво бироз ўзгариб туради. Фақат ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кеча 2-7, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Гидрометеорология хизмат марказининг маълумотларига қараганда, 8-11 февраль кунлари республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. 9-11 февраль кунлари эса тоғли ҳудудларда сел килиши мумкин.

Теглар:Қор Ёғингарчилик Гидрометеорология 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар