...
МЕНЮ
ONLINE TV

Озарбайжонлик хонанда Ўзбекистонга кўчиб ўтяпти?


17:07, 08.02.2016 Шоу-бизнес
 5 920

Озарбайжон ОАВлари, хусусан, “Big.az”, “7news.az”, “Atv.az”, “Axar.az”, “Gecce.az” каби таниқли интернет-нашрларида, “Atv” телевидениесида Озарбайжонлик хонанда Ўзбекистонга кўчиб ўтяпти номли хабарлар берилди.

Бироз аввал “Ниҳол” мукофоти совриндори Мадина Мумтоз Озарбайжонлик хонанда Аҳмед Мустафоев билан “Сев мени” номли дуэт куйлаётгани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур қўшиқ “Qalampir” лойиҳаси таклифи ва кўмаги остида яратиляпти. Кеча, 7 февраль куни пойтахтдаги “Sulola records” овоз ёзиш студиясида қўшиқни ёзиш ишларига старт берилди.

Озарбайжон ОАВлари, хусусан, “Big.az”, “7news.az”, “Atv.az”, “Axar.az”, “Gecce.az” каби таниқли интернет-нашрларида, “Atv” телевидениесида озарбайжонлик хонанда Аҳмед Мустафоев Ўзбекистонга кўчиб ўтяпти номли хабарлар берилди. “Atv” телевидениесида берилган лавҳа бугун Озарбайжонда катта шов-шувларга сабаб бўлиб турибди. ОАВларнинг “Аҳмед Мустафоев нега айнан Ўзбекистонни ва Мадина Мумтозни танлади?” деган саволига “Ўтган йили Мадина Мумтоз “Недан” номли қўшиғимни ўзбек тилида куйлаган эди. Унинг ижроси менга ёқди. Яқинда у мен билан дуэт куйлаш таклифини билдирди ва мен бажонидил рози бўлдим”, – деб жавоб қайтаради хонанда. Февраль ойининг ўрталарида Аҳмед Мустафоевнинг Тошкентга ташриф буюриши кутилмоқда. “Сев мени” қўшиғи ҳам ўзбек, ҳам озар тилларида куйланади. Клип эса Озарбайжонда ва Ўзбекистонда суратга олинади.



Мадина Мумтоз ва Аҳмед Мустафоев ижросидаги дуэт икки қардош халқ ўртасидаги маданий алоқаларнинг ривожига катта ҳисса қўшиб, узоқ йиллар тингловчилар қалбида муҳрланиб қолишига умид қиламиз. Тез орада ушбу йирик лойиҳа ҳақида ижодкорларнинг интервьюларини эътиборингизга ҳавол этамиз. Ҳозир эса “Atv” телеканалида мазкур лойиҳа ҳақида намойиш этилган лавҳани томоша қилишингиз мумкин.
 

Теглар:Озарбайжон ОАВ Мадина Мумтоз Аҳмед Мустафаев Sulola records 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!