...
МЕНЮ
ONLINE TV

67 та автобус ўғриси ким?


17:31, 14.03.2017 Олам
 3 787

Автобусларнинг ўғирланганлик ҳолати бўйича тергов жараёни ниҳоясига етди.

Татаристон Республикасида умумий қиймати 32,6 миллион рубл бўлган 67 та автобусни ўғирлаш ҳолати аниқланган эди. Айни пайтда ушбу иш юзасидан олиб борилган тергов жараёни ниҳоясига етди. Энди иш судда кўриб чиқилади. Бу ҳақда “Риа новости” хабар тарқатди.
 
Жиноят содир этилган фирма муассиси бўлган Набережные Челны шаҳрининг автобекатида чипта сотиш билан шуғулланувчи ташкилот аризасига кўра, мазкур ҳолат бўйича 2016 йилнинг сентябр ойида жиноят иши қўзғатилган эди.
 
“Тергов давомида 48 ёшли фирма рахбари муассислар билан келишмаган ҳолда 67 дона автобусни ташкилот ҳисобидан чиқариб ташлагани аниқланган. Йўловчи ташиш билан шуғулланувчи фирма рахбари 2014 йилнинг феврал ойида бу борада олди-сотди шартномасини расмийлаштирган”, – дейилади хабарда.
 
Тергов хулосасига кўра, айблануви рахбарлигидаги фирма бозор қиймати 32,62 миллион рубл бўлган 67 та автобусни ўзининг хусусий фирмасига бор-йўғи 7,5 миллион рублга пуллаган. Аммо терговда аниқланишича, ушбу маблағ ҳам шу пайтга қадар муассаса ҳисоб рақамига келиб тушмаган. ИИВ айбланувчи ушбу техникаларни ўз фирмасига расмийлаштиргач, учинчи томонга сотиб юборганини маълум қилди.
 
Тергов даовида Татаристон ҳудудида бўлган 57 та автобус ўзининг қонуний эгасига қайтарилган. Қолган 11 автобус республика ҳудудидан ташқарида бўлгани боис, улар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан вақтинчалик олиб қўйилган. Шу билан бирга, айбланувчининг умумий қиймати 13,8 миллион рубл бўлган учта ер участкаси ва иккита уйи хатланган.
 
Айни пайтда ушбу жиноий иш Набережные Челны шаҳар судига юборилган.
Алишер Равшанов

Теглар:Татаристон Автобус 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!