...
МЕНЮ
ONLINE TV

300 нафар ўзбек мигранти нимадан норози бўлди?


10:01, 27.07.2018 Олам
 4 735

Тюмень вилоят прокуратураси содир бўлган воқеа юзасидан дастлабки текширув натижаларини маълум қилди.

Аввалроқ, Россиянинг Тюмень вилояти Тобольск шаҳридаги “ЗапСибНефтехима” қурилиш майдонида тартибсизлик ва жанжал келиб чиққани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ушбу жанжалда ўзбек ва турк меҳнат мигрантлари иштирок этгани айтилганди. Тюмень вилоят прокуратураси содир бўлган воқеа юзасидан дастлабки текширув натижаларини маълум қилди. Унга кўра, олтита ташкилот жавобгарликка тортилган.
 
Вилоят прокурорининг ўринбосари Руфат Биктимеров ишчилари норозилик уюштирган Москванинг “Ден-Строй”, “Источ-Констракшн”, “Элай-Строй” пудратчи корхоналарига нисбатан маъмурий иш очилганини билдирган. Унинг сўзларига кўра, ушбу ташкилотлар йўл қўйган қоидабузарликларини тан олган.
 
Тартибсизликда “Пандера” компанияси ишчилари ҳам иштирок этгани айтилган. Бундан ташқари, “Ренейссанс Хэви Индастрис” пудратчи ширкати ва унинг раҳбарияти санитар овқатланиш талабларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган. Асосий компания “ЗапСибНефтехим” ва унинг тиббий ходими саломатликни таъминлашдаги қоидабузарлик учун ва “ТрансАвто” МЧЖ директор ўринбосари йўловчиларни ташишдаги қоидабузарлик учун жавобгарликка тортилган.
 
Биктимеровнинг гувоҳларга таяниб айтган сўзларига кўра, ўзбекистонлик ишчилар қурувчилик ҳимоя бош кийимларини ечиб, асфалтга ўтириб, уларни тақирлата бошлаганлар. Шу орқали раҳбариятга ўз норозиликларини билдирмоқчи бўлганлар. Норозиликлар маошларни ойда икки бўлиб эмас, бир бутун қилиб тўланиши кераклиги, хизмат автобусидан йиқилиб тушган шерикларига зарур тиббий ёрдамни ўз вақтида ва тўлиқ кўрсатилиши лозимлиги, шунингдек, ишчиларни кечга қолишига сабаб бўлувчи автобус етишмовчилигини бартараф қилишни сўраганлар.
 
Прокурор ўринбосарининг сўзларига кўра, норозиликда иштирок этган, 300 га яқин ишчининг 90 фоизи рус тилини билмаган. Улар ўз шикоятларини тил билувчи шериклари орқали етказганлар.
 
Биктимеров текширувлар давом этаётганини таъкидлаган.
 
Эслатиб ўтамиз, ушбу жанжалга аралашиб қолган ишчиларни пудратчи компаниялар ишдан бўшатиб юборган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Тобольск мигрант 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!