...
МЕНЮ
ONLINE TV

30 мартнинг йирик автоҳалокатлари


15:42, 30.03.2017 Олам
 5 029

Йирик йўл-транспорт ҳодисалари ҳар йили юзлаб инсонларнинг бевақт ўлимига сабаб бўлади.

30 март куни турли хориж ОАВда автоҳалокатлар ҳақида хабарлар чоп этилди. Уларни эътиборингизга ҳавола этишни маъқул топдик.
 
Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида поезд ўз рельсидан чиқиб кетди. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар берди. Воқеа сабаб 25 киши жароҳатланди. Поезд рельсдан чиқиб кетганидан сўнг, унинг бир неча вагони ағдарилди. Оғир шикастланганлар маҳаллий шифохонага етказилди. Айни вақтда темир йўлнинг мазкур участкасида қутқарув ишлари олиб борилмоқда.
 
Россиянинг Екатеринберг-Серов трассасида “Mitsubishi” ва “ВАЗ” русумли автомобиллар тўқнашиб кетди. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 2 киши қурбон бўлди, яна 4 киши жароҳатланди. Вафот этганларнинг бири “Mitsubishi” ҳайдовчиси, яна бири эса “ВАЗ” машинасининг йўловчиларидан бири бўлган. Айни вақтда суриштирув ишлари олиб борилмоқла.
 
Москва шаҳридаги Домодедово аэропортига яқин ҳудудда ўт ўчириш машинаси йўловчилар устидан босиб кетди. Воқеа оқибатида 1 киши ҳаётдан кўз юмди. Яна 7 киши турли даражада тан жароҳати олган. Хабарларга қараганда, ўт ўчириш машинаси аэропорт томонга ҳаракатланаётган эди. Айни вақтда аэропорт масъуллари воқеа тафсилотларини ўрганиш мақсадида полиция билан ҳамкорлик қилмоқда. 
Дурдона Расулова

Теглар:Ақтоҳалокат Йўл-транспорт ҳодисаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!