...
МЕНЮ
ONLINE TV

3 май учун об-ҳаво маълумоти билан танишинг


19:12, 02.05.2017 Бу қизиқ
 2 791

Бироз шамол бўлишига қарамасдан, қуёш бобо нурини сочишни канда қилгани йўқ.

Бироз шамол бўлишига қарамасдан қуёш бобо нурини сочишни канда қилгани йўқ. Эртага ҳам сизни мана шундай ҳарорат қарши олади. Энди эса 3 май об-ҳавоси билан танишинг.
 
Эртага Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, аммо ёмғир ёғиши кузатилмайди. Ҳарорат кундузи +26... +28, кечаси эса +12... +14 даража иссиқ бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
 
Фарғона, Наманган ва Андижонда иссиқ ҳаво кузатилмоқда. Ҳарорат +23... +28, кечаси эса 8...+13 бўлиши кутилмоқда. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
 
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёда вилоятларида ҳам ҳаво иссиқ бўлади. Ҳарорат кундузи 25... +30, кечаси эса +10... 15 бўлиши айтилмоқда. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво иссиқ бўлади. Ҳарорат кундузи +28... +33, кечаси +12... +17 бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво иссиқ бўлади. Ҳаво ҳарорати кундузи +28... +33, кечаси +12... +17 бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
 
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво иссиқ бўлади. Ҳаво ҳарорати кундузи +28... +33, кечаси +13... +18 бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
Мадина Муҳаммадиева

Теглар:Ўзбекистон Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!