...
МЕНЮ
ONLINE TV

29 апрелда бўлган тарихдаги муҳим воқеалар


13:00, 29.04.2016 Бу қизиқ
 3 088

Шу куни тарихда бўлган эътиборга молик воқеалар билан танишинг.

Ҳар бир кун қайсидир лаҳзалар билан хотирамизда қолади. Бугун оламшумул воқеа юз берса,  албатта, эртага тарихга муҳрланади. Қуйида 29 апрелда тарихда бўлган муҳим воқеалар ҳақида маълумотларни тақдим этамиз.
 
Туғилган кунлар
 
1. 1818 йил Россия подшоси Александр II Романов таваллуд топди.
 
2. 1879 йил машҳур британиялик дрижёр Томас Бичэм дунёга келди. У Лондон филармоник оркестрини ташкил этган.
 
3. 1901 йил Япония императори Ҳирохито таваллуд топди.  У 1926-1989 йилларда мамлакат императори бўлган.
 
4. 1957 йил британиялик машҳур актёр Дэниел Дэй-Льюис туғилди. У “Сўнгги могикан”, “Нью Йорк тўдалари” ва бошқа фильмларда суратга тушган. Дэй-Льюис уч марта “Оскар” мукофотига лойиқ топилган.
 
5. 1968 йил Хорватиянинг ҳозирги президенти Колинда Грабар Китарович таваллуд топди. У Хорватиянинг биринчи аёл президенти ҳисобланади.
 
6. 1970 йил америкалик машҳур теннисчи Андре Агасси дунёга келди.
 
Тарихий воқеалар
 
1. 1661 йил Хитой Мин сулоласи даврида Тайванни босиб олди.
 
2. 1856 йил Британия ва Россия ўртасидаги Қрим урушидан сўнг сулҳ шартномаси имзоланди.
 
3. 1930 йил Британия ва Австралия ўртасида телефон алоқаси боғланди.
 
4. 1945 йил Италияда Германия қўшинларининг таслим бўлгани ҳақидаги ҳужжат имзоланди.
 
5. 1945 йил АҚШ армияси фашистлар Германиясининг Дахау конслагеридан 31.601 кишини озод қилди.      
 
6. 1970 йил 50 минг кишилик АҚШ ва Жанубий Судан қўшинлари Камбоджага бостириб кирди.
 
7. 1991 йил Грузияда ер силкиниши туфайли 100 киши ҳалок бўлди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:29 апрель Тарихда муҳим воқеалар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!