...
МЕНЮ
ONLINE TV

26 апрель куни қайси ҳудудларда ёмғир ёғади?


19:48, 25.04.2017 Бу қизиқ
 3 797

Ёмғирнинг шивирлаб томчилаши эса ўз сирини сизга айтаётган сирдошдек қалбингизга яқин туюлади.

Булутларнинг соя солиши асло кайфиятингизни бузмасин. Ёмғирнинг шивирлаб томчилаши эса ўз сирини сизга айтаётган сирдошдек қалбингизга яқин туюлади. Эртага, 26 апрель куни баъзи бир ҳудудларда ёмғир ёғиши кузатилмоқда.
 
Гидрометеорология марказининг хабар қилишича, Тошкент шаҳрида ҳарорат кундузи +28... +30, кечаси +13... +15 даража иссиқ бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кундузи +13... +18, кечаси +10... +15 бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳарорат кундузи +25... +30, кечаси +12... +17 бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кундузи +27... +32, кечаси эса +12... +17 даража бўлиши кутилмоқда. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳарорат кундузи +27... +32, кечаси +13... +18 даража  бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
 
Фарғона водийсида ҳам ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳарорат +25... +30, кечаси эса +10... +15 бўлиши кутилмоқда. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.
Мадина Муҳаммадиева

Теглар:Ўзбекистон Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!