...
МЕНЮ
ONLINE TV

21 март куни Тошкентда айрим йўллар ёпилади


11:35, 19.03.2016 Жамият
 3 994

“Наврўз” умумхалқ байрами ўтказиш вақтида йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бир қатор кўчаларда транспорт ҳаракатининг чекланиши белгиланди.

Тошкент шаҳар ҳокимининг жорий йил 18 мартида имзонлаган 244-сонли қарорига кўра, “Наврўз” умумхалқ байрами ўтказиш вақтида йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бир қатор кўчаларда транспорт ҳаракатининг чекланиши белгиланди. Унга кўра, 21 март куни соат 06:00 дан 16:00 га қадар:

-“Бунёдкор” шоҳ кўчасининг Муқимий кўчаси билан кесишувидан то “Қоратош” кўчаси билан кесишувигача;

-“Қоратош” кўчасининг “Самарқанд дарвоза” кўчаси билан кесишувидан “Бунёдкор” шох кўчаси билан кесишувигача;

-“Ўзбекистон” кўчасининг “Бунёдкор” шоҳ кўчаси билан кесишувидан то “Олмазор” кўчаси билан кесишувигача;

-Бобур кўчасининг “Ўрикзор” кўчаси билан кесишувидан “Шаршара” кўчаси билан кесишувигача;

-“Бешёғоч” кўчасининг “Ўзбекистон” кўчаси билан кесишувидан Фурқат кўчаси билан кесишувигача;

-Фурқат кўчасининг “Шаршара” кўчаси билан кесишувидан Навоий кўчаси билан кесишувигача;

-“Олмазор” кўчасининг “Ўзбекистон” кўчаси билан кесишувидан “Бешёғоч” кўчаси билан кесишувигача;

-“Байналмилал” кўчасининг “Бунёдкор” шоҳ кўчаси билан кесишувидан “Бешёғоч” кўчаси билан кесишувигача бўлган қисмларида, шунингдек “Себзор” ҳамда “Зарқайнар” кўчаларининг тоннелга кириш жойидан бошлаб транспорт ҳаракати тўхтатилади.

Қарорда байрам тадбирлари ҳамда халқ сайллари ўтказилиши мўлжалланаётган “Себзор” кўчасининг Ўзбекистон Давлат цирки майдонига туташ қисми, Тошкент Ҳайвонот боғига туташ “Боғишамол” кўчаси, “Бахт диёр” гузари олди майдонига туташ “Шокирариқ” кўчаси, Марказий зобитлар уйи (собиқ Авиасозлар саройи), Мирзо Улуғбек, Бобур, Ғафур Ғулом номидаги, шунингдек “Гулшан”, Фурқат, “Сувчи” даҳасидаги “Қуёшча нури” истироҳат боғларига туташ кўчаларда ҳам вазият тақозо этганда йўлларда ҳаракатланишнинг чекланишига рухсат берилиши кўрсатилган.

Шунингдек, 21 март куни соат 06:00 дан 16:00гача метронинг “Ёшлик” ҳамда “Бунёдкор” бекатларининг “Истиқлол” санъат саройи томони ёпилади.

Теглар:Тошкент йўллари 21 март Наврўз 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар