...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мартда бир кунлик иш ҳақи тўланмайди


10:24, 13.03.2018 Жамият
 6 856

Маблағлар Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг банкдаги ҳисоб рақамларига ўтказилади.

Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш мақсадида Ҳукумат фармойиши қабул қилинди.
 
Фармойишга асосан 2018 йил март-апрель ойларида барча ҳудудларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги ҳамда 18-19 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади.
 
Ҳашар муносабати билан вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларда меҳнат қилаётган ходимларнинг бир кунлик иш ҳақи миқдоридаги маблағлари Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг банкдаги ҳисоб рақамларига ихтиёрий равишда ўтказилиши белгиланди.
 
Хайрия ҳашаридан тушган маблағлар кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларга, ижтимоий ҳимояга муҳтож кексаларга, ногиронлиги бўлган шахсларга, ёлғиз қарияларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш каби тадбирларга сарфланиши назарда тутилмоқда.
Фирдавс БЕК

Теглар:Хайрия Наврўз 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар