...
МЕНЮ
ONLINE TV

Беш кунлик дам яқинлашмоқда. Сиз уни қандай ўтказмоқчисиз?


15:37, 15.03.2018 Жамият
 4 852

Хўш, Ўзбекистон бўйлаб саёҳатга чиқмоқчи бўлганларга қандай имтиёзлар яратилган?

Бу йил Наврўз байрами кунлари Ўзбекистонда оз эмас, кўп эмас, нақ 5 кун дам олинади. Аниқроғи, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ, Ўзбекистонда 18 мартдан 22 мартгача узлуксиз дам олиш кунлари деб эълон қилинган.
 
Бундан унумли фойдаланиш мақсадида саёҳат қилмоқчи бўлган кишилар ҳам кўп. Хўш, Ўзбекистон бўйлаб саёҳатга чиқмоқчи бўлганларга қандай имтиёзлар яратилган?
 
"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси ҳамда "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти Наврўздаги беш кунлик дам олишда барча ички рейсларга чегирмалар жорий қилгани ҳақида айтилганди.


 
Хусусан, 18, 19, 20, 21 ва 22 март кунлари "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпаниясининг маҳаллий рейсларига қуйидаги чегирмалар мавжуд:
 
Якка тартибдаги йўловчилар учун – 30 фоиз;
 
Сайёҳлик гуруҳлари (5 ва ундан ортиқ киши. Фақат юридик шахслар учун), мактаб, лицей ва коллеж ўқувчилари, олий ўқув юртлари талабалари учун – 40 фоиз;
 
Оилалар учун (2 ёшдан 12 ёшгача фарзандлари бўлган ота-оналар) – 50 фоиз.
 
"Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти худди шу кунларга маҳаллий йўналишларда қатновчи поездларга (шу жумладан, юқори тезликда ҳаракатланаётган "Афросиёб" поездларига) оилавий, жамоа, талабалар, ўқувчилар ҳамда нафақадагилар учун йўл чиптасининг тариф қисмидан 50 фоизли чегирмалар жорий қилди.
 
Мисол учун, Тошкент – Самарқанд йўналишида ҳаракатланадиган "Афросиёб" тезюрар поезди чиптаси 38 минг 500 сўм, "Шарқ" поезди 29 минг 800 сўм, Самарқанд – Бухоро "Афросиёб" тезюрар поезди 24 минг 500 сўм, "Шарқ" поезди 25 минг 700 сўм, Самарқанд – Урганч йўналиши бўйича ҳаракатланаётган "Шарқ" поезди чиптаси (плац. карт) 54 минг 589 сўмни ташкил этади.
 
Шунингдек, Ўзбекистондаги меҳмонхоналар 18-22 март кунлари давомида меҳмонхона хизмати учун 50 фоизлик чегирмалар эълон қилгани ҳақида ҳам олдинроқ хабар бергандик.
Фирдавс БЕК

Теглар:Наврўз туризм 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар