...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентликлар Наврўз байрамини қаерда нишонлаши мумкин?


15:21, 19.03.2018 Жамият
 4 952

Тошкент шаҳар ҳокимияти байрам тадбирлари ташкил этиладиган маданият ва истироҳат боғлари рўйхатини эълон қилди.

21 март – Наврўз байрами куни оилавий ҳордиқ чиқариш учун қаерга борган афзал? Қайси маданият ва истироҳат боғларида тадбирлар ташкил этилмоқда? Бу саволларга биргаликда жавоб топамиз. Тошкент шаҳар ҳокимияти 21 март куни соат 10:00 дан 18:00 гача байрам тадбирлари ташкил этиладиган дам олиш масканлари ҳақида маълумотларни эълон қилди.
 
Унга кўра, байрам тадбирлари қуйидаги масканларда бўлиб ўтади.
 
Шаҳар асосий саҳнаси: “Ўзэкспомарказ” ҳудудидаги майдон, асосий саҳна майдонида;


 
Бектемир туманида: “Қуёшча нури” боғи ҳудудида ташкил этилади.
 
Миробод туманида: “Фурқат” номидаги маданият ва истироҳат боғида ҳамда “Темирйўлчилар”  маданият саройида ташкил этилади.
 
Мирзо Улуғбек туманида: “Локомотив” номидаги маданият ва истироҳат боғида ҳамда “Бобур” номидаги эко боғда ташкил этилади.
 
Сергели туманида: “Ёшлар” боғида ҳамда “Грин Парк” номидаги маданият ва истироҳат боғи (собиқ “Соҳил” боғи)да ташкил этилади.
 
Учтепа туманида: “Эко” боғида ва “Боғи шамол” номидаги маданият ва истироҳат боғида ташкил этилади.
 
Олмазор туманида: “Абдулла Қодирий” номидаги маданият ва истироҳат боғида ҳамда Талабалар шаҳарчасида байрам кенг нишонланади.
 
Чилонзор туманида: “Ғофур Ғулом” номидаги маданият ва истироҳат боғида ва “Аква” боғида ташкил этилади.
 
Шайхонтоҳур туманида: “Локоматив” маданият ва истироҳат боғида ҳамда “Наврўз” маданият ва истироҳат боғида, “Ибн Сино” маданият ва истироҳат бо0ида кенг нишонланади.
 
Юнусобод туманида: Тошкент ҳайвонот боғи олдидаги майдонда ташкил этилади.
 
Яккасарой туманида: “Дўстлик” номидаги маданият ва истироҳат боғида ташкил этилади.
 
Яшнобод туманида: “Ашхобод” сайилгоҳида ҳамда “Дўстлик” боғида ташкил этилади.

Теглар:Наврўз Тошкент шаҳар ҳокимияти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар