...
МЕНЮ
ONLINE TV

2028 йилда АҚШга Олимпиада машъаласи қайтади


10:25, 01.08.2017 Спорт
 1 827

2028 йилда Лос Анжелес шаҳрида Олимпия ва Параолимпия ўйинлари ўтказилади.

Лос Анжелес шаҳри 31 июль куни Халқаро Олимпия ва Параолимпия қўмиталарининг қўшма йиғилишида 2028 йилда ўтказиладиган Ёзги Олимпиада ўйинлари ўтказиладиган шаҳар сифатида танланди.
 
АҚШнинг иккинчи йирик шаҳри ҳисобланган Лос Анжелес, 2024 йилги Олимпия ўйинларини қабул қилиш учун ўз номзодини тақдим этган эди. Бироқ Париж шаҳри бу мусобақада ғолиб чиқди ва Лос Анжелес 2028 йилги Халқаро олимпия ўйинларини қабул қилувчи шаҳар бўлди.
 
Бунгача Лос Анжелес шаҳри икки марта Олимпиада ўйинлари мусобақасининг мезбони бўлган. Биринчи марта 1932 йил, иккинчи марта 1984 йилда ўз ҳудудида олимпиячиларни қабул қилган. АҚШ ҳудудида ёзги Олимпиада ўйинлари охирги марта Атлантада 1996 йилда ўтказилган эди.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Лос Анжелес Ёзги Олимпия ўйинлари Париж Атланта 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!