...
МЕНЮ
ONLINE TV

1911 йилда унутиб қолдирилган ширин кулча (пирог) топилди


14:33, 11.08.2017 Олам
 3 357

Пирог ейишли, аммо ўзидан бузилган сариёғни эслатувчи ёқимсиз ҳид таратмоқда.

Янги Зеландиянинг “Antarctic Heritage Trust” ташкилоти тадқиқотчилари тахминан британиялик қутбчи Роберт Скотт экспедицияси унутиб қолдирган пирогни топиб олишди. Экспедиция 1911 йилда Жанубий қутб бўйлаб илмий-тадқиқот ишларини олиб борган. Улар истиқомат қилган ташландиқ уйдан эски гўшт, балиқ, мураббо ҳам топилди.
 
Ширинлик қутида яхши сақланган бўлса-да, аммо 100 йилдан ортиқ вақт ичида у ерда деярли ҳеч нима қолмаган. Конвертда эса Британия ширинликлар уйи “Huntley & Palmers” логоси туширилган.
 
“Antarctic Heritage Trust” раҳбарининг таъкидлашича, пирог ейишли, аммо ўзидан бузилган сариёғни эслатувчи ёқимсиз ҳид таратмоқда. Шу боис, тадқиқотчилар уни татиб кўришдан бош тортишди.
 
Роберт Скотт Жанубий қутбни забт этган илк тадқиқотчи бўлишни орзу қилган. У 1912 йил 17 январда манзилга етиб борган ва ундан олдин Жанубий қутбни Руаль Амундсен экспедицияси забт этганидан хабар топган. У ердан қайтишда эса Скотт ва унинг ҳамроҳлари вафот этган.
Нигина Ҳакимова

Теглар:Янги Зеландия Жанубий қутб Роберт Скотт Руаль Амундсен 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!