...
МЕНЮ
ONLINE TV

1 ноябрдан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун қайси жазо чоралари қанчага кучайтирилади?


12:10, 25.10.2018 Бу қизиқ
 7 549

Тезлик учун – белгилангандан 40 км.га ортиб кетса – илгари 7 баравар эди, эндиликда 9 баравар бўлди. Жаримаси 1 ноябрдан 1 млн 824 минг 570 сўм бўлади.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 22 октябрь куни “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолагани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу қонунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди ва йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳолатларга нисбатан жазо чоралари кучайтарилди.
 
Ҳуқуқшунос Ҳушнудбек Худойберганов ўзгаришларни изоҳлаб берди.
 
Хавфсизлик камари тақмаслик
 
Хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларига ва мотошлемлардан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаслик — илгари жарима ЭКИҲ бешдан бир (36 минг 860 сўм) баравар эди, энди иккидан бир (ярим минималка) этиб белгиланди. Шундай қилиб, 1 ноябрдан жарима 101 минг 365 сўм бўлади.
 
Рулда телефонда гаплашиш
 
Рулда телефонда гаплашиш – илгари 2 баравар эди, энди 3 баравар бўлди. 1 ноябрдан 608 минг 190 сўм бўлади.
 
1 йил ичида яна телефон билан қўлга тушса – жарима илгари 3 баравар эди, ҳозир 4 баравар бўлди. Демак, 1 ноябрдан 810 минг 920 сўм бўлади. Шунингдек, 6 ойгача ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилиши ҳам мумкин.
 
Тезликка риоя қилмаслик
 
Тезлик учун – белгилангандан 40 км.га ортиб кетса – илгари 7 баравар эди, эндиликда 9 баравар бўлди. Жаримаси 1 ноябрдан 1 млн 824 минг 570 сўм бўлади.
 
Тезлик 20 км.дан ортиқ, лекин 40 км.дан кўп бўлмаган катталикда худди шундай ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор ошириб юбориши ёхуд тезликни 20 км.дан кўп бўлмаган катталикда худди шундай ҳуқуқбузарлик учун икки марта маъмурий жазо қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор ошириб юбориши — илгари жаримаси 10 баравар эди, эндиликда 15 баравар бўлди. 1 ноябрдан 3 млн 40 минг 950 сўм бўлади.
 
Тезликни 40 км.дан ортиқ катталикда худди шундай ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор ошириб юбориши ёки тезликни 20 км.дан ортиқ, лекин 40 км.дан кўп бўлмаган катталикда худди шундай ҳуқуқбузарлик учун 2 марта маъмурий жазо қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор ошириб юбориши ёхуд тезликни 20 км.дан кўп бўлмаган катталикда худди шундай ҳуқуқбузарлик учун 3 марта маъмурий жазо қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор ошириб юбориши – илгари фақат 2 йилга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум бўларди, эндиликда ҳам 2 йилга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, ҳам 25 баравар жарима солинади. Бу — 1 ноябрдан 5 млн 68 минг 250 сўм бўлади.
 
Маст ҳолда транспорт бошқариш
 
Маст ҳолда бошқариш – илгари 1 йилу 6 ойдан 3 йилгача муддатга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этишга сабаб бўларди, эндиликда ҳам худди шу муддатга маҳрум қилиб, ҳам 25 баравар жарима солишга сабаб бўлади. Бу 1 ноябрдан 5 млн 68 минг 250 сўм бўлади.
 
Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс ичиб қўлга тушса – илгари 30 баравар жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа олинарди, эндиликда 40 баравар жарима солишга сабаб бўлади. Қамоқ муддати ўзгармаган. 40 баравар 1 ноябрдан 8 млн 109 минг 200 сўм бўлади.
 
Маст шахсга транспорт воситасини бошқаришни топшириш – илгари 15 баравар жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум бўларди, эндиликда ҳам 2 йилдан 3 йилгача маҳрум қилиниб, ҳам 25 баравар жарима солинади. Бу 1 ноябрдан 5 млн 68 минг 250 сўм бўлади.
 
Маст ёки маст эмаслигини аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаш – илгари 1 йилу 6 ойдан 3 йилгача ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этишга сабаб бўларди, эндиликда ҳам худди шу муддатга маҳрум қилиниб, ҳам 15 баравар жарима солишга сабаб бўлади. 1 ноябрдан 3 млн 40 минг 950 сўм бўлади.
 
Жабрланувчига шикаст етказиш
 
ЙҲ қоидаларини бузиш натижасида жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келса – илгари 3 баравардан 5 бараваргача жарима солинарди ёки 1 йилдан 3 йилгача ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этиларди. Эндиликда жарима миқдори 5 баравардан 7 бараваргача оширилди.
 
ЙҲ қоидаларини бузиш натижасида мол-мулкнинг шикастланишига олиб келса, лекин анча миқдорда моддий зарар етказмаса – илгари 1 баравардан 2 бараваргача жарима солишнарди ёки 6 ойдан 1 йилгача ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум бўларди. Эндиликда жарима миқдори 2 баравардан 4 бараваргача оширилди.
 
Ҳужжатсиз бошқариш
 
Ҳужжатлари ёнида бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши – илгари «ярим минималка» жарима солинарди, эндиликда 1 баравар жарима солинади. 1 ноябрдан 202 минг 730 сўм бўлади.
 
Бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши, худди шунингдек бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсга транспорт воситаларини бошқаришнинг топширилиши – илгари 3 баравар жарима солинарди, эндиликда 5 баравар жарима бўлди. 1 ноябрдан 1 млн 13 минг 650 сўм бўлади.
 
Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахсларнинг бундай воситаларни бошқариши – илгари 5 баравар жарима солинарди, эндиликда 10 бараварга оширилди. Бу — 1 ноябрдан 2 млн 27 минг 300 сўм бўлади.

Теглар:Йўл ҳаракати қоидалари Йўл ҳаракати хавфсизлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!