...
МЕНЮ
ONLINE TV

1 декабргача 1 миллионга яқин йўл ҳаракати қоидабузарлиги қайд этилди


19:05, 14.12.2017 Жамият
 3 602

2017 йил 15 март кунидан Тошкент шаҳрида 115 та чорраҳада фото ва видео қайд қилиш камералари орқали йўл ҳаракати қоидабузарликлари қайд этилмоқда.

2017 йил 1 январдан 1 декабрь кунига қадар 924.736 та йўл ҳаракати қоидабузарликлари аниқланган бўлиб, шундан 270.143 таси қўпол турдаги қоидабузарликлар ҳисобланади. Жумладан, 65.047 тасини белгиланган тезликни меъёридан ошириш қоидабузарликлари ташкил этади.
 
2017 йил 15 март кунидан Тошкент шаҳрида 115 та чорраҳада фото ва видео қайд қилиш камералари орқали йўл ҳаракати қоидабузарликлари қайд этилмоқда. Жорий йилнинг 15 март кунидан 1 декабрь кунига қадар 200.002 та қоидабузарликлар қайд этилган бўлиб, шулардан 90.588 таси транспорт воситаларининг хайдовчилари томонидан светофорнинг тақиқловчи ишорасига амал қилмаслик ва 109.414 таси белгиланган тезликни меъёридан оширишни ташкил этади.
 
2017 йилнинг 11 ойи давомида автотранспорт воситалари мажбурий техник кўрикдан ўзтказилган: Жумладан,
 
- Жисмоний шахсларнинг – 186.252 та транспорт воситалари;
 
- Юридик шахсларнинг – 54.113 та транспорт воситалари.
 
Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот гуруҳи хабарига кўра, 2017 йилнинг 1 октябрь кунидан буён 8.404 нафар фуқаролар томонидан эски намунадаги хайдовчилик гувоҳномалари янгисига алмаштирган ҳамда 1977 нафар автомактабларни тамомлаган фуқаролар янги намунадаги хайдовчилик гувоҳномаларини олганлар.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Йўл ҳаракати қоидалари мажбурий техник кўрик Тошкент шаҳар ИИББ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар