...
МЕНЮ
ONLINE TV

1 декабрдан дори-дармонни дорихонага бормасдан сотиб олиш мумкин бўлади


16:46, 22.02.2018 Жамият
 4 385

Бунда, керак бўлганда сотиб олинган дори воситалари ва тиббий буюмларни тегишли дорихоналар томонидан аҳолига етказиб берилиши ҳам назарда тутилади.

Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарорига мувофиқ, “Нукус-фарм”, “Зомин-фарм”, “Косонсой-фарм”, “Сирдарё-фарм”, “Бойсун-фарм”, “Бўстонлиқ-фарм” ва “Паркент-фарм” эркин иқтисодий зоналаридаги ҳақиқий вазиятни ўрганиш ва мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича ишчи гуруҳлар  ташкил этилди.

Қарорга кўра, 2018 йил 1 декабрга қадар Интернет тармоғи орқали дорихоналарнинг жойлашувини аниқлаш, дори воситалари ва тиббий буюмларни реал вақт режимида сотиб олиш имконини берадиган ахборот портали, шунингдек, мобиль иловалар яратилади.

Бунда, керак бўлганда сотиб олинган дори воситалари ва тиббий буюмларни тегишли дорихоналар томонидан аҳолига етказиб берилиши ҳам назарда тутилади.
Фирдавс БЕК

Теглар:Фармацевтика қарор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар