...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Қўқон-1912” Тошкентда “Локомотив” билан дуранг ўйнади


20:14, 07.04.2018 Спорт
 2 095

Тошкентликлар ўйиннинг охирги дақиқаларида бир киши кам бўлиб ўйнашга мажбур бўлди.

Бугун, 7 апрель куни Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган “Локомотив” – “Қўқон-1912” учрашуви бўлиб ўтди. Унда 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этилди.
 
Мурод Ҳолмуҳаммедовнинг 7-дақиқада пенальтидан урган голига орадан 10 дақиқа ўтиб, “Локомотив” футболчиси Марат Бикмаев жавоб қайтарди. Ўйиннинг сўнгги дақиқалари эсда қоларли бўлди.
 
Аниқроғи, кетма-кет ҳужумларда ҳар икки жамоа дарвозабонлари маҳорат кўрсатди. 90-дақиқада “Локо” футболчиси Нивалдо рақибни бош билан ургани учун майдондан четлатилди ва шу тариқа ўйинда 1:1 ҳисоби сақланиб қолди.
 
Суперлига, 5-тур.
“Локомотив” – “Қўқон-1912” 1:1.
Голлар: Марат Бикмаев (17) – Мурод Ҳолмуҳаммедов (7, пенальти).
 
“Локомотив”: 1.Игнатий Нестеров, 5.Кахи Махарадзе, 6.Нивалдо, 7.Садриддин Абдуллаев (27.Сардор Рашидов, 32) (19.Ҳусниддин Ғофуров, 85), 10.Марат Бикмаев, 15.Сардор Мирзаев, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 22.Санжар Шоаҳмедов, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 33.Олег Зотеев, 88.Игорь Йелич
 
“Қўқон-1912”: 1.Ўткир Юсупов, 5.Ғиёс Комилов, 10.Жавоҳир Сидиқов, 15.Ойбек Рустамов (19.Суҳроб Бердиев, 55), 17.Қувондиқ Рўзиев, 18.Баҳодир Пардаев (9.Носирбек Отақўзиев, 66), 22.Мурод Холмуҳаммедов, 23.Александр Мерзляков, 55.Дарко Гожкович, 65.Марко Милич, 96.Муҳаммаданас Ҳасанов (95. Милан Спремо, 60)
 
Огоҳлантиришлар: Қувондиқ Рўзиев 16, Марко Милич 25, Олег Зотеев 35, Муҳаммаданас Ҳасанов 35, Носирбек Отақўзиев 66.
Четлатиш: Нивалдо 90.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Локомотив Қўқон-1912 Суперлига 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!