...
МЕНЮ
ONLINE TV

“No selfie”: Селфининг ҳаётга хавфли экани яна бир бор исботланди


19:46, 25.06.2018 Олам
 4 425

Қутқарув хизмати денгиз бўйида ҳаракатланишга доир янги тақиқ киритди.

Ҳиндистоннинг Гоа штати Қутқарув хизмати пляждаги 24 ҳудудда селфига тушишни тақиқлаб қўйди. Бунга бир нечта туристларнинг селфига тушиш вақтида ҳалок бўлиши сабаб бўлган.
 
Бундан буён, денгиз яқинида хавфсизлик қоидалари ва биринчи ёрдам йўриқномаси кўрсатилган “No selfie” эълон тахтачалари пайдо бўлади.
 
Маълумот учун, 1 июндан 30 сентябргача Гоада тўлқин ва кучли оқим сабаб денгизда бўлиш хавфли бўлган муссон оқимларининг сурункали даври давом этади. Бинобарин, ёз бошидан бери сувда суратга тушмоқчи бўлган икки одам чўкиб кетган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Гоа селфи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!