...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳиндистонда 3 нафар талаба селфи қурбонига айланишди


09:52, 04.10.2017 Олам
 3 547

Ўқувчилар поезднинг ҳаракат тезлиги ва оралиқ масофани ҳисобга олишмаган.

Ҳиндистоннинг Карнатак штатида 3 нафар талаба омадсиз селфи-сурат қурбонига айланишди. Бу ҳақда “NDTV” телеканали хабар бермоқда.
 
3 нафар талаба ёшлар ҳаракатланаётган поезд билан селфи-суратга тушмоқчи бўлган. Аммо улар поезднинг ҳаракат тезлиги ва оралиқ масофани ҳисобга олишмаганди.
 
Натижада уч нафар ёшлар поезднинг темир ғилдираклари остида қолиб кетишди...
 
Полиция икки нафар талабанинг шахсини аниқлашди. Улар Бангалордаги Миллий коллежда ўқишган.
 
Ўтган ҳафтада ҳам мазкур коллеж ўқувчиларидан бири ғайритабиий равишда ҳалок бўлганлиги аниқланди. Унинг дўстлари сувга чўкиб кетаётганини тасодифан видеога олишган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Ҳиндистон Селфи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!