...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Насаф” жамоаси Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди


09:57, 30.11.2016 Спорт
 4 159

Клуб Ўзбекистон кубоги Финалида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига сафар қилган. Финалда “Насаф” Тошкентнинг “Локомотив” клуби билан баҳс олиб боради.

30 ноябрь куни Тошкентнинг “Локомотив” ва Қаршининг “Насаф” футбол клуби ўртасида Ўзбекистон кубоги учун баҳс олиб борилади. Ўйин Самарқанд шаҳридаги “Динамо” стадионида ўтказилиши режалаштирилган.
 
Қаршининг “Насаф” клуби Самарқанд шаҳрига сафарини 29 ноябрь куни клуб раҳбарияти бошчилигида жамоа мураббийлари, футболчилар ва бошқа ходимлар иштирокида Ҳазрати Ҳизр мажмуига ташриф буюришдан бошлади. Бу хақда “Насаф” футбол клубининг расмий сайтида хабар қилинди.
 
Клуб Ҳазрати Ҳизр мажмуида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти қабрини зиёрат қилди. Ислом Абдуғаниевич Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтириб, марҳум Президент қабрига гул қўйди.
 
Маълумот ўрнида, “Насаф” жамоаси бу йил ўз тарихида олтинчи марта Ўзбекистон кубоги финалида иштирок этмоқда. “Локомотив” жамоаси  эса иккинчи марта Ўзбекистон кубоги баҳсига киришади. Ушбу жамоалар ўз тарихида бир мартадан кубок соҳиби бўлишган.
 
Ўзбекистон кубоги финали бугун, 30 ноябр куни соат 13:00 да Самарқанднинг “Динамо” стадионида старт олади.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Насаф Локомотив Президент қабри зиёрати Ўзбекистон кубоги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!