...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Меҳрибонлик уйи”да зўрланиб, ҳомиласи мажбурлаб туширилган қизлар иши бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди


16:03, 04.07.2018 Жамият
 29 139

Фарғона вилояти прокурорининг ёрдамчиси мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумотларни тақдим этди.

Аввалроқ “Qalampir.uz” Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида жойлашган “Меҳрибонлик уйи”да зўрланиб, ҳомиласи мажбурлаб туширилган қизлар судда кўрсатма бергани ҳақида хабар берган эди.
 
Ушбу ҳолат юзасидан текширув ишлари бошланганидан сўнг “Меҳрибонлик уйи”нинг 10 нафар ходими жиноий жавобгарликка тортилган ва бундан ташқари, 167 миллион сўмдан кўпроқ зарар аниқланган.
 
Фарғона вилояти прокурорининг ёрдамчиси Анвар Назаров ушбу ҳолат юзасидан расмий маълумотларни тақдим этди. Маълумотга кўра, ҳолат бўйича, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
 
Шунингдек, ДХХ томонидан “Меҳрибонлик уйи” директори, тарбиячи ва бухгалтер кўп миқдорда талон-тарож қилганликда, мансаб ваколатини суистеъмол қилиш каби жиноятларни содир қилишда гумонланаётгани айтилган.
 
“Меҳрибонлик уйи” маъмуриятига нисбатан Жиноят кодексининг 109, 115, 127, 128, 129– моддалари тартибида ҳам жиноят иши қўзғатилганлигини ҳам қўшимча қилиш жоиз.
 
Мазкур ҳолат бўйича суд-тергови ҳаракатлари ёпиқ суд мажлисида ўтказилади. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ судланувчилар К.Якубов, С.Усмонов, И.Йўлдашев ва Р.Абдуфаттоевларга нисбатан қамоқ, Х.Якубова, Н.Солиева, Д.Жўрабаева ва Х.Тўраевларга нисбатан уй қамоғи, А.Мўйдинов ва А.Саидкамоловаларга нисбатан гаров эҳтиёт чораси қўлланилган эди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Марғилон меҳрибонлик уйи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар