...
МЕНЮ
ONLINE TV

Марғилондаги 1-Меҳрибонлик уйи директорига ҳукм ўқилди


10:18, 16.08.2018 Жамият
 4 723

Шу суднинг бошқа бир таркиби томмониидаан Меҳрибонлик уйи директорининг ўринбосарига ҳам ҳукм ўқилгаан.

Аввалроқ, Марғилон шаҳридаги 1-Меҳрибонлик уйи ходимлари тарбияланувчилар билан содир этган жиноятлари юзасидан суд мажлиси ҳукм ўқигани ҳақида хабар берган эдик.
 
Марғилон шаҳар 1-Меҳрибонлик уйи мансабдор шахслари томонидан содир қилинган жиноятлар юзасидан муассасанинг мансабдор шахслари ва хизматчиларига доир иш юзасидан ҳукм чиқарилганлиги, шу билан бирга вояга етмаганларга нисбатан жинсий эркинликка қарши содир этилган жиноятлар Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти судининг ёпиқ суд мажлисида кўрилаётганди.
 
Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти судининг ёпиқ суд мажлисининг ҳукми билан Қ.Қодиров Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 119-моддасининг 4-қисми ва бошқа моддалар билан узил-кесил 15 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
 
Шунингдек, шу суднинг бошқа таркиби томонидан ёпиқ суд мажлисида Меҳрибонлик уйининг директор ўринбосари С.Усмановга оид жиноят иши якунланиб, унга Жиноят кодекси 119-моддаси 3-қисмининг “а” банди ва бошқа моддалар билан узил-кесил 16 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Марғилон шаҳар 1-Меҳрибонлик уйи ҳукм 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар