...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Менам эдим сендек...” Саакашвили ўзига янги иш топди


20:47, 07.04.2018 Олам
 7 422

Михаил янги касби ўзига жуда маъқул эканини таъкидлади.

Грузиянинг собиқ Президенти ҳамда Украинанинг Одесса шаҳри собиқ губернатори Михаил Саакашвили ўзининг Facebook’даги саҳифасида ўзига янги иш топганини маълум қилди.
 
Таъкидланишича, Саакашвили энди Нидерландиядаги нуфузли университетда маъруза ўқийди.
 
Бу ҳақда у қуйидагиларни ёзган:
 
“Нидерландия спикерлар Академияси билан келишиб олдик. Ҳозирча мен Европадаман. Дарс бериш ва маъруза ўқиш орқали умр кечираман. Академияда жуда яхши жамоа шаклланган бўлиб, улар менга минтақанинг ўзига хос хусусиятлари ва қадриятларини тушунишимга катта таъсир кўрсатмоқда.
 
Умид қиламанки, узоқ муддат бу ишда қолмайман. Мен орттираётган тажрибаларимни маъруза ўқишга эмас, ноқонуний тарзда ҳукуматни эгаллаган олигархларни ҳокимиятдан четлатиш ва ҳақиқий ислоҳотлар ўтказиш учун ишлатаман”.
 
Эслатиб ўтамиз, Саакашвили Европадаги украиналик талабалар билан учрашиши ва ўзига тарафдорлар тўплаши билан Украинага қайтишини маълум қилган эди.
Икром Раҳмон

Теглар:Михаил Саакашвили 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!