...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Мафтунингман – 2” фильми учун республика бўйлаб кастингларга старт берилди


16:10, 01.07.2016 Шоу-бизнес
 3 511

Шу кунларда кўпларнинг эътиборини тортиб, катта қизиқишга сабаб бўлаётган мазкур кастингда иштирок этиш учун республика бўйлаб минглаб қобилиятли кишилар рўйхатдан ўтган.

Аввалроқ, ишчи номи “Мафтунингман – 2” фильмини суратга олиш ишлари бошланиш арафасида экани, халқ орасидан иқтидорли кишиларни танлаб олиш учун кастинг эълон қилинаётгани ҳақида хабар берган эдик. Шу кунларда кўпларнинг эътиборини тортиб, катта қизиқишга сабаб бўлаётган мазкур кастингда иштирок этиш учун республика бўйлаб минглаб қобилиятли кишилар рўйхатдан ўтган.
 
Биргина Тошкент шаҳрида 7-15 июнь кунлари ишчи номи “Мафтунингман – 2” кинофильми учун Ўзбекистон давлат консерваторияси, Санъат ва маданият институти ҳамда соҳага доир бошқа ўқув муассасалари талаба-ўқувчи ва ўқитувчилари, шунингдек, ҳаваскор фуқаролар ўртасида ўтказилган актёрлар танлов  (кастинг)да 313 нафар иштирокчи қатнашди. 
 
Лойиҳа ижодий жамоаси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри учун актёрлар танлови (кастинг) қачон ўтказилишини маълум қилди.
 
 
1.  11, 12 июль кунлари Қорақалпоқ мусиқали драма театрида.
 
2.  11, 12 июль кунлари Хоразм вилояти мусиқали драма театрида.
 
3.  13, 14 июль кунлари Бухоро вилояти мусиқали драма театрида.
 
4.  13, 14 июль кунлари Навоий шаҳридаги “Фарҳод” маданият саройида.
 
5.  15,16 июль кунлари Сурхондарё вилоят мусиқали драма театрида.
 
6.       15, 16 июль кунлари Қарши мусиқали драма театрида.
7.  17, 18 июль кунлари Самарқанд вилоят мусиқали драма театрида.
 
8.  17, 18 июль кунлари Жиззах вилоят мусиқали драма театрида.
 
9.  20, 21, 22 июль кунлари Андижон вилоят мусиқали драма театрида.
 
10.  20, 21, 22 июль кунлари Наманган вилоят мусиқали драма театрида.
 
11.  23, 24, 25 июль кунлари Фарғона вилоят мусиқали драма театрида.
 
12.  23, 24, 25 июль кунлари Қўқон мусиқали драма театрида.
 
13.  28 июль куни Сирдарё вилоят мусиқали драма театрида.
 
14.  2 августдан 15 августгача Тошкент шаҳрида “Dono Productions” компанияси студиясида бўлиб ўтади. (Манзил: Бешёғоч даҳаси, Олмазор кўчаси, 171-уй, мўлжал “Истеъдод” жамғармаси орқа тарафи).  
 
Кастинг кўрсатиб ўтилган кунлари 08.00дан бошланади.
 
Батафсил маълумотлар учун Dono.uz сайти ва (+ 99895) 404-66-11,           (+ 998 95) 198-59-55 га мурожаат қилишингиз мумкин.
 
Имконитингизни қўлдан бой берманг, иқтидорингизни кўрсатинг! 

Теглар:Мафтунингман – 2 Кастинг 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!