...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Forbes”: Россия пулни тортадиган “магнит”га айланди


11:05, 26.01.2017 Олам
 4 098

Ғарбнинг Россияга қўйган санкциялари инвесторларнинг мамлакатга сармоя киритишларига тўсқинлик қилмаяпти.

Американинг “Forbes” журналида ёзилишича, айни вақтда шаклланган бозор иқтисодиётида бошқа давлатларга нисбатан Россия инвестиция жалб қилиш бўйича етакчиликни сақлаб қолмоқда.
 
Мутахассисларнинг қайд этишларича, ғарбнинг Россияга қўйган санкциялари, ОАВлар орқали салбий руҳда ёритилган мақолаларга қарамасдан, инвесторлар Россиядан воз кечмаган.
 
Сўнгги йилларда Россия нефть ва газ ишлаб чиқариш бўйича Саудия Арабистонидан ҳам ўзиб кетишга муваффақ бўлди. Бу ҳам инвестиция жалб қилиш учун яна бир муҳим омил бўлиб хизмат қилгани аниқ.
 
“Жаҳон сиёсати ва иқтисодиётида юз бераётган ҳодисалар, ўзгаришлар, хусусан, “брексит”, яъни Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши, Дональд Трамп билан боғлиқ ўзгаришлар, Италия, Германия, Франциядаги сайловлар жараёнида ҳам Россия ривожланаётган бозорлар қаторида муносиб ўрин эгаллаган”, дейилади нашрда келтирилган хабарда. 
Дурдона Расулова

Теглар:Инвестиция Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!