...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Форбес” рейтингида Хитой, Россия ва АҚШ раҳбарлари етакчи, қолганлар эса...


16:16, 09.05.2018 Олам
 3 977

Энг эътиборли одамлар рўйхатининг дастлабки ўнталигига Рим папаси Франциск ҳам киритилди.

Хитой, Россия ва АҚШ давлати раҳбарлари “Forbes” журнали эълон қилган дунёнинг энг эътиборли одамлари рўйхатида дастлабки уч ўринни эгаллади.
 
Таъкидланишича, рўйхатга киритилган 75 нафар одам дунёда содир бўлаётган воқеалар ривожини белгилаб беради.
 
Рўйхатда биринчиликни Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин эгаллади. У жорий йил март ойида Комунистик партия мажлисида Конституцияга ўзгартириш кирита олди ва шу йўл билан ўз имкониятларини кенгайтиришга эришди.
 
Иккинчи ўринни Россия президенти Владимир Путин банд этган бўлиб, у тўрт йилдан буён рўйхатнинг юқори ўринларидан пастга тушмаяпти.
 
Путин жорий йил март ойида бўлиб ўтган сайловда 77 фоиз овоз тўплаб тўртинчи марта Россия президентлигига сайланди.
 
АҚШ президенти Дональд Трамп эса, рўйхатда учинчи ўринни эгаллади. Таъкидлаш жоизки, Америка президенти атрофидаги кўплаб можароли вазиятлар унинг обрўсига путур етказиши эҳтимоли йўқ эмас. Маълумки, Трамп дунёдаги иқтисодиёти энг қудратли давлат раҳбари ва шахсий бизнес эгаси ҳисобланади.
 
Шунингдек, рўйхатнинг дастлабки ўнталигида Германия канцлери Ангела Меркель, “Amazon” бош бошқарувчиси Жефф Безос, Рим папаси Франциск, “Microsoft” компанияси асосчиси Билл Гейтс, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Сальмон, Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди ва “Google” асосчиси Ларри Пейж номлари қайд этилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Forbes рейтинг 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!