...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Чорвоқ” эркин туристик зонаси ташкил этилди


14:08, 18.05.2018 Жамият
 5 111

Янги туристик зонанинг чегаралари белгилаб қўйилди.

Бугун, 18 май куни Ҳукумат қарори билан “Чорвоқ” эркин туристик зонаси ташкил этилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
 
Эркин туристик зона чегаралари (94 805,32 гектар), эркин туристик зонани янада ривожлантириш концепцияси, Устави, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури тасдиқланди.
 
Эслатиб ўтамиз, “Чорвоқ” эркин туристик зонаси Тошкент вилоятининг туризм салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, замонавий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш орқали аҳолининг дам олиши ва туризми учун шароитларни яхшилаш мақсадида 2017 йил 5 декабрдаги Президент Фармонига асосан ташкил этилди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ҳукумат қарори Чорвоқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар