...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Боруссия” клубига ҳужум уюштирган шахс Россия фуқароси экани аниқланди


10:46, 21.04.2017 Олам
 2 014

Полициячилар портлашни содир этганликда гумонланган 28 ёшли Россия фуқаросини қўлга олишган.

11 апрель куни Германиянинг Дортмунд шаҳрида “Боруссия” ва “Монако” футбо клубалри ўртасида учрашув ўтказилиши лозим эди. Аммо шу куни “Боруссия” клуби футболчилари бўлган автобус яқинида портлаш содир этилди. Оқибатда клуб ҳимоячиси Марк Бартра яраланиб, жарроҳлик операциясини бошдан кечирди. 
 
Ҳодиса юзасидан суриштирув ўтказган полиция воқеа жойи яқинидан хат топилганини маълум қилганди, лекин мактуб мазмуни ёритилмаганди.
 
Россия ОАВларида тарқалган сўнгги хабарларга қараганда, полициячилар портлашни содир этганликда гумонланган 28 ёшли Россия фуқаросини қўлга олишган. Россия Бош прокуратураси ҳам бу маълумотни тасдиқлади.
 
Терговчилар дастлаб юз берган воқеани теракт, деб баҳолашган эди. Аммо кейинчалик бу фойда олиш мақсадида қилинган жиноят эканлиги аниқланди.
 
Қўлга олинган шахс Россия ҳамда Германия фуқароси бўлиб, ҳужумдан бир кун аввал 78 минг еврога интернет орқали клубнинг 15 минг акциясини сотиб олган. Агар акциялар баҳоси тушиб кетса, у 4 миллион евро фойда олиши мумкин эди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Дортмунд Боруссия Портлаш Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!