...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Барселона” мадридликларга қарши кенгайтирилган таркибни танлаб олди


18:39, 03.03.2018 Спорт
 3 988

Вальверде шогирдлари эртага Мадриднинг “Атлетико” жамоасини “Камп Ноу” стадионида қабул қилишади.

Каталониянинг “Барселона” клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде Мадриднинг “Атлетико” жамоасига қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин бўлган 18 нафар футболчи рўйхатини тақдим этди.
 
Эътиборли томони шундаки, жароҳати сабаб ҳимоячи Нелсон Семеду ва ярим ҳимоячи Денис Суарес мазкур ўйинда “Барселона”га ёрдам бера олмайди. Уларнинг номлари шу сабабларга кўра, қайдномага киритилмаган.



Демак, “Барселона” “Атлетико”га қарши ўйинда қуйидаги футболчилар ёрдамидан фойдаланиши мумкин.
 
Дарвозабонлар: Марк-Андре тер Штеген, Яспер Силлессен.
 
Ҳимоячилар: Томас Вермален, Жерар Пике, Люка Динь, Самюэль Юмтити, Жорди Альба, Серхи Роберто.
 
Ярим ҳимоячилар: Иван Ракитич, Серхи Бускетс, Паулиньо, Андрес Иньеста, Андре Гомеш.
 
Ҳужумчилар: Филиппе Коутиньо, Луис Суарес, Лионель Месси, Усман Дембеле, Пако Алькасер.
 

 
Маълумот учун, “Барселона” – “Атлетико” учрашуви эртага, 4 март куни Тошкент вақти билан 20:15 да бошланади.
 
Эслатиб ўтамиз, бироз аввал “Реал” клубининг “Хетафе”га қарши кенгайтирилган рўйхатини эълон қилган эдик.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Барселона Атлетико Мадрид 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!