...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Арсенал” хўжайини жамоанинг акцияларини Алишер Усмоновга сотишдан бош тортди


16:12, 20.05.2017 Спорт
 3 150

Воқеага боғлиқ маълумотларини билиш учун юзланган нашр ходимлари Усмонов вакилларидан батафсил маълумотларни олишмаган

Англиянинг “Арсенал” жамоаси ҳўжайини Стэн Кронке, клубнинг тўлиқ акцияларини айни пайтда Россияда фаолият олиб борадиган миллиардер Алишер Усмоновга тўлиқ сотишдан бош тортди. Бу ҳақда “Mirror” хабар бермоқда.
 
Маълум бўлишича, Стэн Кронке Усмоновга “Арсенал”даги фаолиятини тўлиқ якунлаш нияти йўқлигини билдирган. Батафсил маълумотларни билиш учун юзланган нашр ходимлари Алишер Усмонов вакилларидан воқеага боғлиқ тўлиқ маълумотларни ола билишмаган.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ клуб акцияларининг тўлиқ миқдори 1,3 миллиард долларга тенглаштирилаётган эди.

Қўшимчасига, “Арсенал”нинг 30 фоиз акциялари Алишер Усмоновга тегишли ҳисобланади. Шунингдек, Стэн Кронке клубнинг 67 фоиз акцияларига эгалик қилади.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Арсенал Стэн Кронке Алишер Усмонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!