...
МЕНЮ
ONLINE TV

“112 Украина” телеканали биносига бомба қўйилгани хақида хабар келди


10:04, 25.10.2016 Олам
 1 824

“112 Украина” телеканали биносига бомба ўрнатилгани ҳақида номаълум шахс томонилдан қўнғироқ бўлди. Телеканал ҳудудига бомба мутахассислари ва тезкор гуруҳ етиб келди.

24 октябрь куни тушлик вақтида “112 Украина” телеканали биносига бомба ўрнатилгани ҳақида хабар келди. Бу ҳақда шу телеканал орқали жонли эфирда хабар берилди.
 
Воқеа жойига Давлат полиция ходимлари ва портловчи моддалар бўйича мутахассислар етиб келди.
 
“112 Украина” телеканали биносига бомба ўрнатилгани ҳақида номаълум шахс томонидан қўнғироқ бўлди. Телеканал ҳудудига бомба мутахассислари ва тезкор гуруҳ етиб келди. Айни вақтда ходимлар эвакуация қилинмоқда, бироқ эфирга узатиш тўхтатилгани йўқ. Шунингдек, бу ерда кинолог – ит ўргатувчи ҳарбийлар ҳам иш олиб бормоқда. Телеканал ходимларининг кўпчилиги кўча ва қўшни ҳудудга чиқарилди”, деб воқеа жойидан хабар берди телеканал мухбири.
 
Эфирга узатиш тўхтатилмади. “Студиядан эвакуация қилинишимиз мумкин, лекин эфирни тўхтатмаймиз”, дейди телебошловчи.
 
Бу “112 Украина” телеканалига бомба қўйилгани ҳақида хабар келишининг биринчиси эмас.
 
Ўтган йили 5 декабрда ҳам худди шунга ўхшаш хабар келган. Кейинчалик қўнғироқ қилган шахс қўлга олинган. У фуқароларни хавфга қўйилгани хақида ёлғон хабар бергани учун айбдор деб топилиб, 7 йилга озодликдан маҳрум қилинган.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:112 Украина Бомба 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!