...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ навбатдаги оммавий қирғин қуролини синовдан ўтказди


17:29, 02.07.2018 Олам
 3 283

Тайёр бомбаларни 2020 йилда фойдаланишга топшириш режалаштириляпти.

АҚШ энергетика вазирлиги қошидаги Ядро хавфсизлиги миллий бошқармаси ва Америка Ҳарбий ҳаво кучлари B61-12 ядро бомбасини синовдан ўтказди. Бу ҳақда “Military.com” хабар берди.
 
Маълумотга кўра, жорий йил 9 июнь куни Тонопа полигонида (Невада штати) иккита синов ўтказилган. Синов вақтида ядро қувватисиз бомбалар B-2 Spirit қирувчи самолётларидан ташланган.
 
“Бу синовлар тизимли тестларнинг бир қисми ҳисобланади. Ёзги синовлар B61-12 дизайни ва дастурнинг ривожланиши миллий хавфсизлик талабларига мослигини кўрсатади”, дейилади хабарда.
 
B61-12 қўлланилиши АҚШ ядро захирасидаги B61 бомбаларини алмаштириш ва бирлаштиришга имкон беради. Тайёр бомбаларни 2020 йилда фойдаланишга топшириш режалаштириляпти.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:АҚШ Ядро бомбаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!