...
МЕНЮ
ONLINE TV

​Абдулазиз Комилов Қозоғистонга боради


13:36, 18.04.2017 Жамият
 1 768

Йиғилиш 2017 йилнинг 20-21 апрель кунлари Остона шаҳрида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади. Бу ҳақда ТИВ Ахборот хизмати хабар берди.

Йиғилиш 2017 йилнинг 20-21 апрель кунлари Остона шаҳрида бўлиб ўтади. Вазирлар Остона шаҳрида бўладиган ШҲТ Саммитига ва Қозоғистон раислиги доирасидаги бошқа тадбирларга тайёргарлик кўриш жараёни билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишади.

Ташриф доирасида Ўзбекистон делегациясининг Остона шаҳрида икки томонлама учрашувлар ўтказиши ҳам режалаштирилган.
Бобур Жалолов

Теглар:Абдулазиз Комилов Қозоғистон Шанхай ҳамкорлик ташкилоти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар